Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 5 миллиондан ошди

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 5 миллиондан ошди

Фото: «Report.az»

Американинг Жонс Ҳопкинс университети маълумот беришича, жаҳон бўйича коронавирус пандемияси даврида вирусни юқтириш ҳолатлари сони 260 миллион 679 мингтадан ошди.

Вирус дунё бўйлаб тарқалишни бошлаганидан бери 5 млн. 189 минг 507 киши вафот этган.

Энг кўп касалланганлар ва вафот этганлар АҚШда: 48 миллиондан зиёд касалланиш, қурбонлар — 776 349 нафар. Ҳиндистонда 34,56 млн. киши касалланган ва салкам 468 минг нафар бемор вафот этган, Бразилияда ковидни юқтириш ҳолатлари 22 млн.дан зиёд, ўлим ҳолатлари эса 613 957 тага етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг