Италиядаги юқори ўлимга сабаб – антибиотиклар!
Коронавируснинг тарқалиши туфайли Италиядаги эпидиологик оғир вазият – антибиотиклардан доимий фойдаланиш туфайли маҳаллий аҳолининг иммунитетининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди россиялик генетик Вадим Поспелов. Бу ҳақда Вести хабар бермоқда.
Унинг тушунтиришича, италияликларга ушбу дорилар бактериал инфекцияни даволаш учун жуда кўп буюрилади.
«Аҳоли ниҳоятда юқори дозаларга ўргатилган, бу иммунитет тизимининг барқарорлигига салбий таъсир қилади», деди олим.
Поспеловни таъкидлашича, антибиотиклар ичак микрофлорасига салбий таъсир қилади, бу ерда иммуномодулацион ҳужайраларнинг 70 фоизи тўпланган.
«Антибиотиклар иммунитетни ишдан чиқади. Натижада микробиотик қатламда заифлик пайдо бўлади, натижада патоген микроорганизмларнинг кириб келиши учун шароитлар яратилади», дейди тиббиёт фанлари доктори Иван Козлов.
Унинг сўзларига кўра, Италияда коронавирус билан касалланган одамларнинг кўплиги ва ундан ўлим даражаси юқорилиги аҳолининг заиф иммунитетининг «яширин тасдиғи».
Италия коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва ўлганлар сони бўйича Европада биринчи ўринда туради. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда ушбу мамлакатда 70 мингдан ортиқ вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган, саккиз мингдан ортиқ бемор тузалиб кетган, қурбонлар сони 7 мингга яыин кишини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter