Италияда коронавирус қурбонларининг оилалари давлатдан катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда
Италияда коронавирусдан вафот этган 500 га яқин одамнинг қариндошлари расмийлардан 100 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда, дея хабар берди «Bergamo news» нашри.
Газетанинг ёзишича, COVID-19 қурбонларининг қариндошлари Римда бош вазир Жузеппе Конте, соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанза ва Ломбардия президенти Аттилио Фонтанага қарши фуқаролик даъвосини тақдим этишади.
Жараён давомида қариндошлар эпидемия пайтида минтақавий ва марказий ҳокимият органларининг ҳаракатларига қарши чиқишни режалаштирмоқдалар. Хусусан, улар эпидемияга тайёр эмасликда ҳамда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишни кечиктирганликда айбланмоқда.
Тиббиёт мутахассисларининг фикрига кўра, Италияда эпидемик вазият аста-секин яхшилана бошлаган. Шунга қарамай, чоршанба ҳолатига кўра, Апеннинда янги турдаги коронавирус вирусини юқтирганлар сони 1 миллион 900 мингдан ошди, 69,842 киши қурбон бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter