Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки мамлакат деярли барча карантин чекловларини бекор қилмоқда

Икки мамлакат деярли барча карантин чекловларини бекор қилмоқда

Фото: Javier Etxezarreta/ЕРА

Норвегия ва Португалия коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган деярли барча карантин чекловларини бекор қилмоқда. Европанинг бу икки мамлакати аҳолисини ковидга қарши вакцинациялаш бўйича етакчилар ҳисобланади, дейилади «NRK» ҳамда «Reuters» хабарларида.

Норвегияда карантин чекловлари бугун, 25 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб ўз кучини йўқотади. Норвегия бош вазири Эрна Солберг «вирус билан яшаш» ҳали узоқ йиллар давом этишини таъкидларкан, фавқулодда чоралар ўрнини фақат вакциналар босишини эслатиб ўтди. «Фьордлар мамлакати» катта ёшли аҳолисининг 90 фоизи вакциналар билан ҳеч бўлмаганда бир марта эмланган.

Португалия карантин чекловларини 1 октябрдан олиб ташлашган қарор қилган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Антонио Коста баёнот берди. Фақат жамоат транспорти, йирик тадбирлар, қариялар уйлари, шифохоналар, савдо марказлари ва гипермаркетларда ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолади. Бугунга келиб Португалия аҳолисининг 83,4 фоизи коронавирусга қарши эмланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг