Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг янги партияси олиб келинди

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг янги партияси олиб келинди

Фото: ССВ

Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 35 миллион 200 минг дозадан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 780 дозалик партияси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 35 225 138 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

1 594 480 дозаси AstraZeneca;

25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

720 500 дозаси «Sputnik V»;

3 000 060 дозаси Moderna;

2 000 280 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 25 101 646 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг