Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимнинг қарорини бекор қилиниб, 279 нафар тадбиркор фаолияти тикланди

Ҳокимнинг қарорини бекор қилиниб, 279 нафар тадбиркор фаолияти тикланди

Учқўрғон тумани ҳокимининг ноқонуний қарори бекор қилиниши 279 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бизнес-омбудсман матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, туман ҳокими давлат раҳбарининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш борасидаги фармонига зид равишда қарор қабул қилиши натижасида 279 нафар тадбиркорнинг фаолияти амалда тўхтаб қолган.

Бизнес-омбудсманнинг тақдимномасига асосан  ҳокимнинг ноқонуний қарори бекор қилинди.

Таъкидланишича, тадбиркорларнинг фаолиятига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирига оид мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда давлат органлари томонидан уларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қатъий риоя этилиши Бизнес-омбудсман томонидан доимий назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг