Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ўта хавфли Nipah вируси тарқалди

Ҳиндистонда ўта хавфли Nipah вируси тарқалди

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Вина Жоржнинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг Керала штатида 11 кишига хавфли Nipah вируси ташхиси қўйилган ва уларнинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.

Nipah вируси учувчи кўршапалак ва сичқонлар орқали юқади. Вирус, одатда, касал ҳайвондан сўлак билан зарарланган меваларни истеъмол қилган одамларга юқади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу вирусни дунёдаги энг хавфли вируслардан бири деб атаган, бу касалликка қарши дори -дармон ёки вакцина йўқ, касалликдан ўлим даражаси 40 дан 75 фоизгача дея таъкидлаган.

Аввалроқ, Ҳиндистон расмийлари касалликнинг тўрт марта тарқалиши ҳақида хабар беришган - 2001 ва 2007 йилларда Ғарбий Бенгалияда, 2018 ва 2019 йилларда - Кералада.

Керала ҳукумати 12 ёшли боланинг Nipah вирусидан ўлгани ҳақида хабар бериш арафасида штат шифокорлари у билан алоқада бўлган 251 кишини текширишни бошладилар.

«Кожикоде тиббиёт коллежи ва шифохонасида 38 киши изоляция қилинган, улардан 11 кишида касаллик аломатлари аниқланган. Саккиз кишининг намуналари Миллий вирусология институтига текшириш учун юборилган. Касалхонага ётқизилганларнинг ҳаммасининг соғлиғи барқарор», — дейди Жорж NDTV телеканалига берган интервюсида.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиологик кузатувни кучайтиришни ва беморлар билан алоқани янада интенсив кузатишни тавсия қилган. Айниқса, касал бола топилган Кожикоде туманида ва қўшни учта туманда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг