Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наҳотки, бу АҚШда юз бераётган бўлса: бош инфекционист таҳдидлардан шикоят қилди

Наҳотки, бу АҚШда юз бераётган бўлса: бош инфекционист таҳдидлардан шикоят қилди

Фото: «Yandex»

АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори, мамлакатда коронавирус эпидемияси фонида юлдуз мақомини олган Энтони Фаучининг сўзларига кўра, унинг оиласига таҳдид қилишган.

«Вазият оғир. Менга, рафиқамга, қизларимга жиддий таҳдид. Қандай қилиб? Наҳотки, бу АҚШда юз бераётган бўлса?» — деди Фаучи сиёсий аналитик Дэвид Аксельрод эфирида.

Олим унга қўриқчи ёллашганини айтди.

Коронавирусни сиёсийлаштиришга йўл қўйиб бўлмайди.

«Бу жамиятимиздаги сиёсий даражадаги бўлинишни акс эттиради», — деди у.

«Биз соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатнинг асосий мезонлари тўғрисида гапиряпмиз. Бунга одамлар қандай қилиб душманлик билан ёндошишларини тушунмайман», — деб қўшиб қўйди Фаучи.

Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта бўлмаяпти. ОИВ/ОИТС пандемиясига қарши кураш пайтида Фаучи таҳдидли мактублар олган.

АҚШда 4 миллиондан зиёд коронавирус ҳолати қайд этилган, тахминан 145 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг