Финляндияда COVID-19нинг янги штамми аниқланди — Fin-796H

Хельсинки (Финляндия)да коронавируснинг олдинги штаммларидан тубдан фарқ қилувчи янги тури аниқланди. Vita Laboratoriot Oy махсус лабораторияси маълум қилишича, янги мутацияни ЖССТ тасдиқлаган ПЦР-тестларнинг биронтаси топа олмайди.
Янги мутация Жанубий Финляндиядаги коронавирус намунаси таркибида бўлган. Унинг айрим жиҳатлари британ ва жанубий африка штаммларига ўхшаш — ушбу мутацияга Fin-796H номи берилди.
Янги штаммни аниқлашда иштирок этган Хельсинки биотехнология университети мутахассисларига кўра, Fin-796H эпидемиянинг келгусида жаҳонда тарқашига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter