«Farg’onaazot» кимёвий дезинфекция маҳсулотини ёрдам сифатида беғараз тақдим этмоқда
«Farg’onaazot» акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда хусусан Фарғона вилоятида COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида корхонада ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулотини Шарқий ҳарбий округига, Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Фарғона шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, Фарғона Халқаро Аэропортига, корхона барча ишчи-ходимларига ва бошқа бир қатор ташкилотларга беғараз тақдим этилмоқда.
Натрий гипохлорит — бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.
Қолаверса, оддий фойдаланувчи ушбу кимёвий дезинфекция маҳсулотини қўллашда ноқулайликга дуч келмаслиги учун, қўлланишини соддалаштириш мақсадида корхонанинг ўзида тегишли мутахассислар томонидан ушбу маҳсулот дезинфекциялаш учун тайёр ҳолда, махсус идишларда тақдим этилмоқда.
Ушбу маҳсулотдан имкон даражасида ёрдам кўрсатиш бўйича келиб тушаётган таклифларга ўрнатилган тартибда ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
«Farg’onaazot» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter