Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг яна бир давлатида коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Европанинг яна бир давлатида коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Фото: «РИА»

Коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини Польшага етиб келди, деди Польша соғлиқни сақлаш вазири Aдам Недзельский Варшавада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Пандемиянинг учинчи тўлқини аллақачон Польшада деб айтишимиз мумкин», — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда коронавирус билан касалланишлар сони кўпаймоқда. Бу ҳолат, жумладан, ҳафталик кўрсаткичларда ҳам акс этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан бери Польшада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 623 218, ўлганлар сони 41 823 кишини ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг