Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европаликлар огоҳлантирилди — коронавируснинг иккинчи тўлқини кутилмоқда

Европаликлар огоҳлантирилди — коронавируснинг иккинчи тўлқини кутилмоқда

Фото: «Segment.ru»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа мамлакатларини коронавируснинг иккинчи тўлқини ёпирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ташкилот Европа иттифоқи ҳукуматларини вируснинг навбатдаги хуружига жиддий ҳозирлик кўриш, соғлиқни сақлаш тизимини янада мустаҳкамлашга чақирди.

ЖССТнинг Европадаги вакили Ганс Клюгенинг таъкидлашича, бошқа мавсумий юқумли касалликлар билан бир пайтга тўғри келиб қолиш эҳтимоли юқорилиги учун коронавируснинг иккинчи тўлқини янада хавфлироқ, янада кўпроқ ўлимларга сабабчи бўлиши мумкин.

Шу ўринда 1918-1920 йиллардаги «испан гриппи» пандемиясини эслаш кифоя. Грипп дастлаб пайдо бўлган пайти — 1918 йилнинг мартида унча хавфли эмас эди, аммо 1920 йилда қайталанганидан сўнг 50 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг