Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа давлатида коронавируснинг янги штамми аниқланди

Европа давлатида коронавируснинг янги штамми аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Aвстрияда Перудан келган эркакда коронавируснинг лямбда штамми билан зарарланиш ҳолати илк бор қайд этилди.

ORF телеканалининг маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришича, биринчи марта Перуда аниқланган коронавируснинг «лямбда» штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати Aвстрияда кузатилди.

Телеканал маълумотларига кўра, штамм танишларини зиёрат қилиш учун Aвстрияга келган Перу фуқаросида аниқланган. Сафар давомида аломатлар намоён бўлган, кейин тест орқали вирус борлиги тасдиқланган. Эркак аллақачон тузалиб кетган. Ҳозирча инфекциянинг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Коронавируснинг лямбда варианти биринчи марта 2020 йили Перуда аниқланган. Июль ойида ЖССТ 30 дан ортиқ мамлакатларда, асосан Жанубий ва Шимолий Aмерикада бу штаммнинг тарқалиши ҳақида хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг