Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон жума кунги кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун олдиндан огоҳлантирди

Эрдўғон жума кунги кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун олдиндан огоҳлантирди

Фото: «M.kiblat.net»

Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли дам олиш кунлари жорий этилган 48 соатлик комендантлик соати амалиётини давом эттирмоқчи, деди мамлакат президенти Тоййиб Эрдўғон.

Туркия ИИВ 10 апрель — жума куни кечаси коронавирус пандемияси туфайли шанба ва якшанба кунлари 31 провинция, жумладан, Анқара, Истанбул ва Анталия аҳолисига кўчага чиқиш тақиқланишини эълон қилди. Айрим кишилар бу қарорни танқид қилиб чиқишди. Уларнинг фикрича, кутилмаган хабар озиқ-овқат дўконлари олдида турнақатор навбатларни келтириб чиқариб, коронавирус тарқалиш хавфини оширган.

Эрдўғон ўз мурожаатида жума куни юз берган ҳолат такрорланмаслиги учун дам олиш кунлари комендантлик соатлари бу ҳафта ҳам, зарур бўлса, кейин ҳам эълон қилинишини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг