Энди Тошкент вилоятида кўчма марказлар ўз фаолиятини бошлайди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси маълумотига кўра, эксперемент тарзда Зангиота туманидаги бозорлар, аҳоли гавжум жойларда санитария-гигиения қоидаларига амал қилган ҳолда COVID-19 га қарши вакциналар билан эмлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.
Бу тадбир барча туман-шаҳарларда тегишли тартибда давом эттирилади.
Таъкидланишича, вилоятда касалланганлар сони 20 минг 229 нафарга етган бўлиб, ҳозирда муолажа ишлари олиб бориляпти. Касалхоналарда даволанаётганлар сони 349 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, 29 июнь куни 61 фуқарода «COVID-19» инфекцияси аниқланган.
Ҳудуд аҳолиси шу вақтгача 47 минг 149 доза «AstraZeneca», 233 минг 224 доза «ZF-UZ-VAC2001» ва 11 минг 234 доза «СПУТНИК-V» вакциналари билан эмланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter