Эквадорда ҳам коронавируснинг янги штаммлари аниқланди
Эквадорда коронавируснинг бир йўла учта янги штамми аниқланди. Олимларга кўра, уларнинг британ штаммига ҳеч қандай алоқаси йўқ, ўхшаш томони — булар ҳам ўта юқувчан.
Коронавирус тарқалиш суръати тезлашиб кетаётгани ҳақида ЖССТ огоҳлантирмоқда: дунё бўйича бир ҳафта давомида салкам беш миллион кишига вирус юқди. Бу пандемия давридаги ҳафталик энг ёмон кўрсаткич.
Ўлим ҳолатлари ҳам кўпаймоқда: АҚШда 2020 йил Биринчи жаҳон урушидан кейинги даврда энг кўп ўлим қайд этилган йил сифатида мамлакат тарихида қолиши мумкинлиги ҳақида бонг уришни бошлашди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил вафот этганлар умумий сони уч миллион нафардан ошиши мумкин (ўтган йилгидан 15 фоиз кўп). Ҳатто «испан гриппи» пайдо бўлган 1918 йилда ҳам Қўшма Штатларда камроқ одам вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter