Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дельта штамми кириб борган мамлакатлар 100 га яқинлашди

Дельта штамми кириб борган мамлакатлар 100 га яқинлашди

Фото: «UN Zimbabwe»

Келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган Дельта штамми 98 мамлакатда аниқланди ва тез тарқалмоқда. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга асосланиб хабар тарқатди.

Гебрейесус таъкидлашича, коронавируснинг Дельта штамми хавфли ва ўзгаришда давом этяпти. Шунинг учун ҳам жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашда мунтазам баҳолаш ва синчковлик билан ўзгартиришлар талаб этилади.

Бундан ташқари, ЖССТнинг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове тахмин қилганидек, COVID-19нинг бошқа штаммлари ҳам ривожланишда давом этмоқда, янада кўпроқ мутациялар пайдо бўлади, уларнинг айримлари хавф туғдириши мумкин.

Шу муносабат билан ЖССТ раҳбари мамлакатлар ҳукуматларига мурожаатида вакцинация жараёнини янада тезлатиш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтиришни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг