Дания AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди
Данияда AstraZeneca ва Oksford университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина билан эмлаш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Дания соғлиқни сақлаш ва дорилар бўйича бошқармаси баёнотида хабар қилинди.
Эмлашга қўйилган таъқиқларга, вакцина қабул қилган кишиларда қон қуюқлашиш ҳолати юз берганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Шу каби хабарлардан бирида эмланган фуқаро вафот этгани айтилган эди.
Ҳозирча вакцина ва қон қуюқлашиши ҳолатлари орасида боғлиқлик бор-йўқлиги аниқ эмас. Эмлаш 14 кунга тўхтатилган бўлиб, шунгача муаммолар атрофлича ўрганилиши таъкидланган.
Бошқарма баёнотида қон қуюқлашиши билан боғлиқ ҳолатлар қаерда ва қанча миқдорда содир бўлганлиги ҳақида айтилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter