COVID-2019 пандемиясига қарши кураш фондига бир кунда 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушди
Бу ҳақда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Дониёр Алимов маълум қилди.
«Аввало шуни айтиш керакки, ушбу фонд олдиндан мавжуд бўлиб, меҳр ва шафқатга, эътиборга муҳтож одамларга, беморларга ёрдам бериб келаётган эди. Шу йўл орқали кўплаб ёрдамга муҳтож беморларнинг соғайишига, уларни яна ҳаётга қайтишига ҳисса қўшилди.
Шуниси эътиборлики, бир кунда ушбу фонд ҳисоб рақамига 5 миллиарддан ошиқ маблағ келиб тушди. Бу рақамнинг ўзи халқимизнинг бағри кенглигини, энг синовли пайтларда бир-бирига суянч, таянч эканлигини кўрсатиб бермоқда», – деди Дониёр Алимов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматига COVID-2019 пандемиясига қарши курашда моддий ёрдам бериш мақсадида жамоат фонди ташкил этилгани маълум қилинганди.
Жамоат фонди реквизитлари:
Манзил: 100027, Тошкент ш, Шайхонтоҳур тумани, к. Фурқат, 1-уй;
Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;
Электрон манзил: [email protected];
Ҳисоб-рақамлари:
- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);
- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);
- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги);
Банк номи: «Ипотека-банк», Меҳнат филиал;
МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter