COVID-19га чалинган Макрон бошидан кечираётган нохуш ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)
![COVID-19га чалинган Макрон бошидан кечираётган нохуш ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/3/1/720_460_95_3152191789.jpg)
Франция президенти Эммануэль Макрон видеомурожаатини эълон қилди, унда коронавирусни юқтириб олгандан кейинги аҳволи ҳақида гапириб берди.
«Сизни тинчлантирмоқчиман, ҳаммаси яхши. Менда ўтган кунги каби аломатлар, яъни чарчоқ ва бош оғриғи бор», — деди у «Twitter»га жойлаштирган мурожаатида.
Сиёсатчи фуқароларга унда касалликнинг кечиши ҳақида айтиб беришга ваъда берди. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаётган, ҳамдардлик билдираётган кишиларга миннатдорчилигини билдирди.
Давлат раҳбари ўз фаолиятини давом эттираётгани, фақат аввалгига қараганда секинроқ ишлаётганини таъкидлади.
— Emmanuel Macron (@EmmanuelMacron) December 18, 2020
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter