COVID-19ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 582-сон Қарори билан ўзгартириш киритилиб, рўйхатга:
➖ Грипп вакцинаси (ЎРВИ),
➖ Коронавирус вакцинаси (COVID-19),
➖ Пневмококк вакцинаси,
➖ Бария сульфат (Barii sulfas),
➖ Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат,
➖ Цефепим + тазобактам,
➖ Нитроглицерин қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter