Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19: Хитойда пандемиянинг энг оғир даври бошланди

COVID-19: Хитойда пандемиянинг энг оғир даври бошланди

Фото: «Rossaprimavera»

Хитойда пандемия бошланганидан бери COVID-19га қарши курашишнинг энг оғир даври бошланди. Юқумли касалликлар бўйича шанхайлик эксперт Чжан Вэнхунга асосланиб «Global Times» газетаси шундай хабар берди.

Экспертнинг айтишича, «Баҳор байрами» (Хитой Янги йили)дан сўнг Гонконгга пандемиянинг бешинчи тўлқини ёпирилиб, бир ой ичида шаҳар инфекциянинг тарқалиши устидан назоратни йўқотди.

Хитойнинг материк қисмида февраль ойида касалланишлар паст кўрсаткичга эга — кунига 200 тадан кам ҳолат кузатилаётган эди. Бироқ 1 – 12 март оралиғида — 11 кун ичида кунлик касалланишлар сони 3 122 тагача кўпайди.

«Бу икки йил аввал COVID-19 пандемияси бошланганидан бери Хитой учун энг оғир давр», — таъкидлади мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг