Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 пандемияси нега чўзилиб кетмоқда?

COVID-19 пандемияси нега чўзилиб кетмоқда?

Фото: «Globalnewsarena.com»

Коронавирус пандемияси вакциналардан фойдаланишдаги глобал тенгсизлик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги пойма-пой чоралар туфайли узоқроқ давом этади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Aданом Гебрейесус маълум қилди, деб ёзади «Московский комсомолец».

Унинг таъкидлашича, бугун юзага келган вазият коронавирус инфекциясининг мутация ва тарқалиши учун яна-да кўпроқ имконият бермоқда. ЖССТ раҳбари, шунингдек, ҳозирги COVID-19 пандемиясининг марказида глобал соғлиқни сақлаш архитектурасидаги фундаментал камчиликларни кучайтирган бирдамлик инқирози эканлигини қўшимча қилди. Хусусан, Гебрейесус унинг мураккаб, тарқоқ бошқарув эканлигини ҳамда етарлича молиялаштирилмаганлигини қайд этди.

Aввалроқ Гебрейесус «пандемия дунё уни тугатишга қарор қилганда тугайди», деб айтган эди. Унинг сўзларига кўра, дунёда пандемияни енгиш учун «барча зарур воситалар», жумладан, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида барча шароитлар мавжуд.

«Бироқ дунё бу воситалардан яхши фойдаланмади», — деди Гебрейесус.

У ЖССТнинг илгари эълон қилинган мақсадини эслатди: 2021 йил охиригача ҳар бир мамлакат аҳолисининг камида 40 фоизини COVID-19 га қарши эмлаш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг