Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда 81 киши коронавирусдан тузалди

Бугун Ўзбекистонда 81 киши коронавирусдан тузалди

Фото:«Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 июнь санасида тузалган беморлар хусусида маълумот берди. 

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида соғайганлар сони 3119 нафарга етди.

Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2463 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг