Бойлар ва камбағалларга бошқа-бошқа вакциналар берилмаяпти — Мунир Мамедзаде

АОКАда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.
Унда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде вакциналарнинг давлатларга тарқатилиши ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.
Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур», — деди Мунир Мамедзаде.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter