Бошқа чораси қолмади. Панамада эркак ва аёлларга ҳафта кунлари бўлиб берилди
Панама ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ миллий карантин қоидаларига бўлган талабчанликни оширди: бугун, яъни 1 апрелдан бошлаб эркаклар ва аёллар айнан бир кунда уйдан ташқарига чиқиши тақиқлаб қўйилди, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Twitter» саҳифасидаги баёнотида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Мажбурий миллий карантинга қарамай, кўплаб одамлар уйидан ташқарига чиқиб кетмоқда. Бу ҳукуматни одамлар соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида қатъийроқ чоралар кўришга мажбур қилди. 1 апрелдан бошлаб одамларнинг ҳаракатланиши шахсни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган жинсига қараб белгилинади», — дейилади баённомада.
Ҳукумат буйруғига биноан, аёллар душанба, чоршанба, жума, эркаклар эса сешанба, пайшанба, шанба кунлари ташқарига чиқиши мумкин. Якшанба кунлари жинсидан қатъи назар барчага уйдан ташқарига чиқиш тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter