Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир ўринбосари «Тез ёрдам»дан аввал оилавий шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди

Бош вазир ўринбосари «Тез ёрдам»дан аввал оилавий шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев «Халқаро пресс-клуб» кўрсатувида иштирок этди ва Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

— Ҳозир ўзини нохуш ҳис қилганлар томонидан дарҳол 103га қўнғироқ қилиш ҳолатлари кўпайиб кетмоқда. Аммо беморлар аввало оилавий поликлиникасига, шифокорига мурожаат қилиши лозим. Шифокор керакли кўрсатма ва чораларни кўришади.

Лозим бўлган тақдирда рентген ёки МРТ қилиш лозим бўлади. Биз шундай имкониятга эга барча клиникаларни — давлат шифохонаси бўладими ёки хусусийми, 24 соат ишлашга ўтказдик. Агар ўпкада зарарланиш бўлса, яна ўз шифокорига бориши керак. Шифокор унга қандай дори ичиш ёки даволаниш кераклигини белгилаб беради.

Тест натижалари 5 кунга чўзилиб кетиши ҳақида эътирозлар бўляпти. Буни ўрганиб чиқдик. Тестлар ҳаддан ташқари кўп олинмоқда, битта текширувни ўтказиш учун 8-9 соат вақт кетади. Ҳолатни ўнглаш учун Тошкент шаҳрида 83 та янги лаборатория ўрнатилди. Барча вилоятларда камида 5 тадан ПЦ лабораториялар ишга туширилган. Аммо талаб жуда катта. Биз хориждан яна 50 та комплекс ПЦР лаборатория олиб келишни режалаштирганмиз.

Тез тиббий ёрдам масаласида муаммолар ўрганиб чиқилди. Аввал Тошкент шаҳрида 173 та тез тиббий ёрдам машинаси бор эди, бу кўрсаткич 250 тага чиқарилди. Ҳафта охирига қадар яна 50 та ТТЁ автомобили келтирилади ва 300 тага етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг