Биолог: коронавирус билан эмланганда организм қариши секинлашади
COVID-19 билан организмнинг тез қариши жараёни эмланган одамларда камроқ кузатилади. Бу ҳақда молекуляр биолог, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг етакчи илмий ходими Максим Скулачев Sputnik радиосига берган интервюсида айтиб ўтган.
«Агар сиз эмланмаган бўлсангиз ва COVID-19 билан касал бўлсангиз, аслида сиз кейинги ўн йил ичида бўлиши керак бўлган саломатлик борасидаги барча «саргузаштларни» кўриб бўласиз. Яъни, қайсидир маънода у жуда тезлаштирилган қаришга ўхшайди.
COVID-19 билан касалланган кексалар орасида ўлим даражаси ёшларга қараганда анча юқори, чунки уларнинг кўпчилиги кейинги ўн йилда яшаш насиб этмайди»,— деди у.
Шу билан бирга, мутахассис пост-ковид синдроми, гарчи қариликнинг кутилмаган келишига ўхшаса ҳам, ундан тузалиш мумкинлигини таъкидлаган. «COVID-19 ва пост-ковид даврида одам ўзини ёмон ҳис қилади, аммо кейин ҳамма нарса кўпроқ ёки камроқ даражада нормал биологик ёшга қайтади. Айтишга ҳали эрта, аммо агар сиз тузалиб кетсангиз, тезлашган қариш тескари бўлади, деб ишонишга асос бор», —дея таъкидлаган эксперт.
Биологнинг қўшимча қилишича, COVID-19 билан организмнинг тез қариш жараёни эмланган одамларда камроқ кузатилади. Бунинг сабаби шундаки, бундай беморларда касаллик енгил ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter