Беморларнинг энг кўп миқдорда тузалиши, чеклов, бешинчи ўлим, 85та янги ҳолат: куннинг муҳим ҳодисалари
18 апрель куни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бир қатор муҳим ҳодисалар содир бўлди.
Бугунги илк қувончли хабар Бухородан бўлди. Сўнг Хоразмдан, Фарғонадан, Тошкентдан хушхабарлар тарқалди.
Ҳатто чироқчилик 83 ёшли онахон ҳам коронавирусни енгди.
Шу тарзда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, 38 нафарга етди. Умумий ҳисобда касалланганларнинг 194 нафари тузалди.
Республика Махсус комиссияси хабарига кўра, 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлар (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди.
Карантин чекловлари муддати чўзилди. Энди нималарга тайёр туриш керак? Хитойда уч ойдан буён карантинда ўтирган колумнистимиз ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Куннинг қайғули хабари – мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ 5 ўлим қайд этилди. Тошкентлик 77 ёшли аёл кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этди.
Коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 1490 нафарга етди. Бир кунда беморлар сони 85 нафарга кўпайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter