Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча ҳудудларда коронавирус аниқланди. Бир нафар бемор вафот этди 

Барча ҳудудларда коронавирус аниқланди. Бир нафар бемор вафот этди 

2021 йил 28 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99844 (+264) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 49 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 43 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 95529 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 688 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3627 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг