Баҳрайн: COVID-19 сабабли ўрнатилган чекловлар муддати узайтирилди
Баҳрайн ҳукумати COVID-19 коронавирус инфекцияси сабабли ўрнатилган чеклов чораларини икки ҳафтага узайтирди, деб хабар берди RT.
Кинотеатрлар, спорт марказлари, бассейнлар, чилимхоналар, ресторанлар ва сайёҳлик объектлари Баҳрайнда 23 апрелдан 7 майгача очилмайди.
Савдо ва саноат дўконлари фаолиятини товарларни етказиб бериш шаклида давом эттиради.
Баҳрайн ҳукумати ўз фуқароларидан жамоат жойларида ниқобларни тақиб юришни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter