Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ вице-президенти Нью-Йорк шаҳрини COVID-19 ўчоғи деб атади

АҚШ вице-президенти Нью-Йорк шаҳрини COVID-19 ўчоғи деб атади

Фото: Reuters

Бугун, 27 март куни CNBS телеканалидаги чиқишида АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Нью-Йорк шаҳрини янги коронавируснинг тарқалиш ўчоғи деб атади.

Пенснинг таъкидлашича, Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар ҳозирги кунда АҚШда янги турдаги коронавирус эпидемиясининг маркази бўлиб қолмоқда. Унга кўра, инфекция ҳолатининг ярмидан кўпи ушбу ҳудудда тарқалган.

Шунинг учун махсус касалхоналар шу ерда жойлаштирилмоқда ва бу ерга сузувчи шифохона ҳам юборилган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус инфекциясининг 86 мингдан ортиқ тасдиқланган ҳолати қайд этилган. 1301 киши COVID-19 оқибатида вафот этган.

Аввалроқ АҚШ коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилгани, жумладан Хитойни ортда қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг