Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова оилавий коронавирусга чалинди

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова оилавий коронавирусга чалинди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ҳамда унинг оила аъзолари коронавирусга чалинди. Буни актрисанинг қизи Зебунисо Холиқова «Дарё» мухбирига маълум қилган.

Унинг айтишича, оилавий коронавирус инфекциясини юқтириб олишгани рост.

«Коронавирус дастлаб опамда аниқланди. Кейин оилавий тест топширдик. Натижада дадам, онам, мен ва жиянимда ҳам коронавирус мавжудлиги исботланди. Тўққиз кундирки, онам ва опам Зангиота туманида қурилган янги махсус шифохонада, қолганлар эса уйда даволаняпти», — деган Зебунисо Холиқова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ режиссёр Сарвар Каримовда оилавий ковид аниқланиб, шифохонага жойлаштирилгани хабар қилинганди. Бир кун аввал режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилганди.

Аввалроқ эса Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам коронавирусга чалингани расман хабар қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг