Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсонавий Пеле COVID-19га қарши эмланди

Афсонавий Пеле COVID-19га қарши эмланди

Фото: «Instagram»

Футбол афсонаси Пеле (Эдсон Арантис ду Насименту) коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда у «Instagram»да ёзди.

«Бугун — унутилмас кун. Мен вакцина билан эмландим», — суратга ёзилган изоҳда шу сўзларни ўқиш мумкин.

Пандемия давом этаётганини таъкидлаган Пеле ўз обуначиларига ниқоб тақиш, масофа сақлаш зарурлигини уқтирди. Одамлар ўз яқинларига қайғуришса ва бир-бирларига мададкор бўлишса, пандемия ўтиб кетади, деди 80 ёшни қоралаган футбол қироли.

Пеленинг «Instagram»да 5,7 млн. обуначиси бор.

Бразилиянинг «G1» нашрига кўра, Пеле вакцинани уйида қабул қилган, уни Хитойнинг «Sinovac Biotech» компанияси ишлаб чиққан «Coronavac» вакцинаси билан эмлашган.

Бразилияда оммавий эмлашга 18 январь куни старт берилганди: «Sinovac Biotech» (Хитой) ва «AstraZeneca» (Буюк Британия/Швеция) вакциналаридан фойдаланилмоқда. 2021 йилнинг 1 март ҳолатига вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилганлар сони 6,57 миллион нафарга, ҳар икки дозани олганлар сони 1,93 миллион кишига етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг