Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 октябрь куни юртимизда коронавирус беморлари сони камайди

4 октябрь куни юртимизда коронавирус беморлари сони камайди

Фото: «Yandex»

Бугун мамлакатимизда 449 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 482 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Самарқанд, Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятларида 464 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 687 нафар бемордан 55 318 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 887 нафар бемордан 565 нафари оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг