2,5 соатда 90 та намуна. Ҳиндистон Хитой тестидан воз кечиб, ўзиникини яратди

Ҳиндистон вирусология миллий институти организмда SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясига жавобан ишлаб чиқарилувчи антитаначани аниқловчи таҳлилни ишлаб чиқди.
Мазкур таҳлил қон намуналаридаги иммуноглобулинни аниқлай олади.
«Бу Мумбайдаги иккита жойда синовдан ўтди: жуда сезгир ва аниқ. Унинг афзаллиги шундакки, 2,5 соатда бир пайтнинг ўзида 90 та намунани аниқлаб беради. Бу тиббиёт ходимларига беморларни ажратиб олишда тезда чора кўришга имкон беради», — деб ёзган соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан «Twitter»да.
Унинг қўшимча қилишича, тестларни оммавий ишлаб чиқариш технологияси фармацевтика компанияларига топширилган, дориларни назорат қилиш бош бошқармаси эса компанияларга уларни ишлаб чиқаришга рухсат берди.
Ҳиндистон ҳукумати коронавирусга антитаначаларни аниқловчи Хитой тестларидан воз кечди. Расмийларнинг маълум қилишича, тестлар улар кутган натижани бермаган. Хитой эса буни рад этган.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 67,1 минг кишидан ошди. 20,9 минг киши тузалди, 2 206 минг киши вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter