Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 кунлик иш учун 5 000 000 дан 15 000 000 сўмгача маош таклиф қилинмоқда

15 кунлик иш учун 5 000 000 дан 15 000 000 сўмгача маош таклиф қилинмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да коронавирус хасталигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли Тақсимлаш маркази ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга жалб қилиниши маълум қилинди.

Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:

  • врачларга 15 000 000 сўм;
  • ҳамшираларга 10 000 000 сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм;
  • кўнгиллиларга 5 000 000 сўм
  • кунлик тартибда иш ҳақи тўланади.

Иш вақти 12 соатдан иборат булиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.

Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

Мурожаат учун: 71 210 02 02, 71 210 02 31

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг