Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Марокаш бир бош баланд сакрашда давом этмоқда!

ЖЧ-2022. Марокаш бир бош баланд сакрашда давом этмоқда!

Бу йилги жаҳон чемпионати ўз интригаси ва сенсациялари билан ёдда қолмоқда.

Марокаш чоракфиналда Португалияни турнирдан чиқариб юборди ва Африка жамоалари тарихида илк марта яримфиналига йўлланма олди.

Биринчи бўлимнинг охирларида «самода учган» Ан-Носири боши билан зарба йўллаб, гол урди.

Иккинчи бўлимда Португалияга Криштиану Роналдунинг майдонга тушиши ҳам ёрдам бермади. Португалиялик суперюлдуз эҳтимол ўзининг сўнгги мундиалида майдонни кўз ёшлари билан тарк этди.

ЖЧ-2022. Чоракфинал. 10 декабрь
Марокаш – Португалия – 1:0

Гол: 1:0 – 42 Ан-Носири.
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Дари, 57), Ал-Ямик, Аттийят-алла, Амрабат, Амалла (Шеддира, 65), Унаи, Зиёш (Абуҳилол, 82), Буфаль (Жабран, 82), Ан-Носири (Банун, 65).
Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот (Рикарду Орта, 79), Пепе, Рубен Диаш, Геррейру (Жоау Канселу, 51), Отавио (Витинья, 69), Бернарду Силва, Рубен Невеш (Роналду, 51), Бруну Фернандеш, Жоау Феликс, Гонсалу Рамуш (Рафаэл Леау, 69).
Огоҳлантиришлар: Дари (70), Витинья (87).

Энди Марокаш финал йўлланмаси учун Англия – Франция ўйини ғолиби билан баҳс олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг