Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2020: Швейцария – Испания учрашуви чинакам дуэлга айланди

Евро-2020: Швейцария – Испания учрашуви чинакам дуэлга айланди

Фото: «Yandex.ru»

Европа чемпионати чорак финалининг биринчи учрашувида Швейцария ва Испания майдонга тушди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Коке тўпни ўнг бурчакдан жарима чизиғига узатиб берди. Швейцарияликлар сакраб унга ета олишмади. Сал нарида турган Aльба эса зарба беришга муваффақ бўлди. Зоммер зарба берилаётган жараённи кўргандай бўлди, аммо тўп Закариянинг оёғига тегиб, дарвозабонга қарама-қарши томонга йўналди. Аламли гол! УЕФA дастлаб голни Альбанинг ҳисобига ёзди. 10 дақиқадан сўнг эса автогол қайд этилди.

68-дақиқада хато ортидан хатолар туфайли Шакири ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Aввалига Пау Торрес тўпни муваффақиятсиз узатиб берди, кейин эса Бускетс майдон марказида ишончли ўйнамади. Охир-оқибат, пала-партишлик сабабли тўп тўппа-тўғри Фройлернинг оёғига бориб тушди. Ремо шу заҳоти 11 метрли нуқтага тўпни узатди. Ҳар жойда ҳозиру нозир Шакири осонлик билан дарвозани ишғол этди.

Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганда Фройлерга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. У иккала оёғи билан Жерар Моренонинг оёғига ташланди, шу боис ҳакам иккиланиб ҳам ўтирмади.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Қўшиб берилган таймларда испанлар тинимсиз ҳужум қилишди, лекин ниятларига ета олишмади.

Пенальтилар сериясида Испания Швейцариядан устун келди.

Швейцария – Испания 1:1

Пенальтилар серияси: 1:3

Голлар: 0:1 – 8, автогол Закария, 1:1 – 68 Шакири.

Швейцария – Ян Зоммер, Нико Эльведи, Мануэль Аканжи, Рикардо Родригес, Сильван Видмер (Кевин Мбабу, 101), Денис Закария (Фабиан Шер, 101), Ремо Фройлер, Стивен Цубер (Кристиан Фасснахт, 90), Жердан Шакири (Жибриль Соу, 81), Брель Эмболо (Рубен Варгас, 23), Харис Сеферович (Марио Гавранович, 82).

Испания – Унай Симон, Сесар Аспиликуэта, Эмерик Ляпорт, Пау Торрес (Тьяго Алькантара, 113), Жорди Альба, Серхио Бускетс, Коке (Маркос Льоренте, 90), Педри (Родри, 119), Ферран Торрес (Микель Оярсабаль, 91), Пабло Сарабия (Дани Ольмо, 46), Альваро Мората (Жерар Морено, 54).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг