Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2020. Испания ниҳоят ғалаба қозонди, Левандовски мусобақа билан хайрлашди

Евро-2020. Испания ниҳоят ғалаба қозонди, Левандовски мусобақа билан хайрлашди

Фото: «Sports.ru»

Евро-2020 «Е» гуруҳи 3-тури доирасидаги ўйинлар билан плей-оффга йўлланма олган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.

Испания миллий жамоаси сўнгги икки ўйиндаги бир гол ва икки дуранг натижадан кейин Словакия миллий жамоасини «нокаут»га учратди. Лапорт, Сарабия, Торрес ва Дубравка ҳамда Куцканинг автоголи Луис Энрике шогирдларига йирик ғалабани тақдим этди – 5:0.

Гуруҳдаги иккинчи баҳс – Швеция – Польша учрашувида эса Форсбергнинг дублидан кейин поляклар мағлубиятга учраётган, аммо Левандовски катта саҳнага чиқиб, 61 ва 84-дақиқалардаги голи эвазига Польшага умид бағишлаганди. Аммо Классон 90+4-дақиқада шведларга ғалаба келтирди – 3:2.

Натижада Швеция 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб плей-оффга чиққан бўлса, Испания 5 очко ва 5та гол фарқи билан 2-ўрин билан нимчоракфиналга йўлланма олди. 3 очко билан 3-ўринда қолган Словакия ва 1 очко билан 4-ўринда қолган Польша Евро-2020 билан хайрлашди.

«Е» гуруҳи.

3-тур. 23 июнь

Словакия – Испания 0:5

Голлар: 0:1 – 30, автогол Дубравка, 0:2 – 45 Лапорт, 0:3 – 56 Сарабия, 0:4 – 67 Ферран Торрес, 0:5 – 71, автогол Куцка.

Словакия – Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Ҳамшик, Гараслин (Суслов, 69), Мак (Вайсс, 69), Громада (Лоботка, 46), Дуда (Дюриш, 46), Куцка.

Испания – Унаи Симон, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 71), Лапорт, Аспиликуэта (Ойарсабаль, 77), Альба, Коке, Бускетс (Тиаго Алькантара, 71), Сарабия, Педри, Жерар Морено (Траоре, 77), Мората (Ферран Торрес, 66).

Швеция – Польша 3:2

Голлар: 1:0 – 2 Форсберг, 2:0 – 59 Форсберг, 2:1 – 61 Левандовски, 2:2 – 84 Левандовски, 3:2 – 90+4 Классон.

Швеция – Ольсен, Аугустинссон, Линделеф, Люстиг (Крафт, 68), Даниэльссон, Ольссон, Экдаль, Форсберг (Классон, 77), Ларссон, Квайсон (Кулусевски, 55), Исак (Берг, 68).

Польша – Шченсни, Берешиньски, Беднарек, Глик, Пухач (Франковски, 46), Клих (Козловски, 73), Зелиньски, Юзвяк (Шверчок, 61), Криховяк (Плахета, 78), Швидерски, Левандовски.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг