Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия Данияни тўхтатди

Англия Данияни тўхтатди

Европа чемпионатида иккинчи финалчи ҳам аниқланди. Англия ўз майдонида кечган яримфинал баҳсида Дания устидан қийин ғалабага эришиб, ўз тарихида илк бор Евро финалига чиқди.

Дастлаб, данияликлар яримҳимоячиси Дамсгор жаримадан супер зарба йўллаб, Пикфорд дарвозасига турнир давомидаги биринчи голни киритди. Биринчи бўлим охирларида Кьер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Асосий вақтда бошқа гол урилмагач, қўшимча бўлимлар белгиланди. Унда инглизлар сардори Кейн ғалаба тўпини киритди. Аввалига унинг пенальтидан берган зарбасини Шмейхель қайтарганди, бироқ қайтган тўпни Кейннинг ўзи дарвозага тўғрилаб қўйди.

Англия — Дания 2:1
Голлар: Кьер (39, автогол), Кейн (104) — Дамсгор (30).

Англия – Пикфорд, Стоунз, Уокер, Шоу, Магуайр, Сака (Грилиш 69, Триппьер 106), Райс (Ҳендерсон, 95), Маунт (Фоден, 95), Филлипс, Стерлинг, Кейн. 

Дания – Шмейхель, Ларсен (Васс, 67), Вестергор (Винд, 105), Кьер, Мэле, Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 88), Дамсгор (Поульсен, 67), Кристенсен (Андерсен, 79), Брэйтуэйт, Дольберг (Нергор, 67).

Огоҳлантиришлар: Магуайр (49), Васс (72).

11 июль куни «Уэмбли»да бўлиб ўтадиган финал баҳсида Англия ва Италия чемпионлик учун курашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг