Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aнглия 55 йил деганда Германияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Aнглия 55 йил деганда Германияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Фото: «Gordonua.com»

Европа-2020 чемпионатининг 1/8 финалида Aнглия терма жамоаси Германия терма жамоаси билан учрашди. Ўйин Лондонда (Aнглия) «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди ва инглиз жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Aнглия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Грилиш чап қанотдан узатмани амалга оширди, инглиз ҳимоячиси Люк Шоу югуриб кириб, тўпни дарвозабон томонга оширди — ҳужумчи Рахим Стерлинг рақибини доғда қолдириб, тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 86-дақиқада ҳужумчи Гарри Кейн Aнглия терма жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Шу тариқа Aнглия терма жамоаси Евро-2020 чорак финалига чиқди. Германия терма жамоаси эса мусобақани тарк этди. Европа чемпионатининг чорак финалида Aнглия Швеция — Украина жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Aнглия 1966 йилги Жаҳон кубоги финалидан бери биринчи марта Германияни Жаҳон чемпионати/Евро плей-офф босқичида мағлуб этди.

Ўшанда инглизлар Жаҳон чемпионати финалида (4:2) Ғарбий Германияни мағлубиятга учратишган. Aнглия ушбу давр ичида кетма-кет тўрт марта плей-офф босқичида Германияга мағлуб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг