Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зироат Мирзиёева Марказий Осиё ёшлари тадбирида қатнашди

Зироат Мирзиёева Марказий Осиё ёшлари тадбирида қатнашди

Самарқандда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — COP-28га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева, UNICEF ижрочи директори ўринбосари Тед Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, БМТ тузилмалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун, Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи 1-5 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Оромгоҳда 5 та мамлакатдан келган 60 нафар экофаол, олимлар ва хорижий ташкилотлар вакиллари Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилишди.

Шунингдек, эко-оромгоҳ доирасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, эко-оромгоҳда ёш экофаоллар дунёни янада яхшироқ қилиш, экологияни асраш йўлида бирлашишди. Хусусан, Экология вазирлиги ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, ишлаб чиқилган қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш ҳамда фикр билдириш имкониятини яратиш, ишга жойлашиш ва университетга кириш вақтида волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш учун сунъий ўрмонлар барпо этиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг катализаторларини яхшилаш каби муҳим таклифларни илгари суришди.

Эко-оромгоҳ якунида «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазилиб, эсдалик нишонига имзо чекилди.

Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳидан асосий мақсад ёшларнинг иқлим ўзгаришларига қарши курашишдаги ролини эътироф этиш, ёш эко-фаолларга экологик таклиф ва ташаббусларни илгари суриш учун платформа тақдим этиш ҳамда Марказий Осиёда ёшлар экологик ҳаракатини интеграция қилишдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг