Зилзилада вафот этгани айтилган ватандошимиз тирик экан

Туркиядаги зилзилада вафот этгани айтилган ватандошимиз тирик экан. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароси — Наманган вилоятида доимий яшаб келган, 1975 йилда туғилган Шоҳиста Ниёзова Туркиядаги зилзила оқибатида, қулаган бино ичида вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқатилган.
Ушбу хабар асосида Бош консулхона Шоҳиста Ниёзовани қидириб топган. У шифохонага олиб борилиб, кўрикдан ўтказилган. Зарур тиббий муолажа кўрсатилган, ҳозирда унинг соғлиғи қониқарли аҳволда, дейилади хабарда.
Шоҳиста Ниёзовани қисқа муддатларда Ўзбекистонга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter