Зарафшон шаҳри кенгайтирилиб, янги «Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади
Навоий вилоятида янги уй-жойлар қуриш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими в.б Нормат Турсунов томонидан маълум қилинди.
Унга кўра:
- Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади;
- Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун, замонавий инфратузилмага эга бўлган, «Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади;
- Кармана туманида «Бағдод тажрибаси» асосида уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади;
- Қурилиш учун инфратузилма ва коммуникация тармоқлари қулай жойлашганлигини ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг Кармана тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан 21 гектар ҳамда Қизилтепа туманининг «Маликобод» МФЙ ҳудудидан 20 гектар жами 41 гектар ер майдони танлаб олинган.
АОКА томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Навоий вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter