«Зарафшон» миллий боғидаги ноқонуний бинолар бузиб ташланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан фуқаролик ва хўжалик судларининг қарорларига асосан Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган 11 та бино бузиб ташлнади, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Табиат боғи мутасаддилари томонидан 2021−2022 йилларда дам олиш маскани қуриш учун 57 нафар жисмоний ва юридик шахсларга ижара шартномаси асосида 39,8 гектар ер майдони ажратилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Оқибатда ижарачилар 8015 квадрат метр майдондаги буталар ва ўсимликларни йўқ қилган ва ноқонуний қурилиш ишларини олиб борган.
Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда, дея қайд этди вазирлик.
«Миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезкор тартибда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда ва ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда», — дейилади хабарда.
Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter