Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқаро қутқарилди
2020 йил 28 июнь куни соат тахминан 13:30 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбектракт кўчаси ва Ойдин йўли кўчаси кеcишмаси яқинида Зарафшон дарёсида оқиб келаётган Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро профилактика катта инспектори катта лейтенант Бекназаров Зоҳид Шарипович томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетиб, Зарафшон дарёсида оқиб кетган. Шу ҳудудда профилактик тадбирларни амалга ошираётган профилактика инспектори катта лейтенант Зоҳид Бекназаровнинг ҳолатга кўзи тушиб қолиб, зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, оқар сувдан фуқарони чиқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Фуқарога тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари тез орада телевидения орқали намойиш этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter