Ёш ҳунармандларни тақдирлаш маросими қандай ўтди?
Кеча, 5 декабр куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақасининг 38-Бош Ассамблеяси доирасида ташкил этилган халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда юртимиздаги барча 14 ҳудуддан вакиллар иштирок этишди.
Эътиборли томони, ушбу халқаро ташкилотнинг 2021-2024 йиллардаги президенти сифатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сайланган эди. Шунга монанд, Осиё-Тинч океани минтақасининг штаб-квартираси ҳам Тошкентда иш бошлайдиган бўлди.
Тадбир давомида шунингдек яна ёш ҳунармандлар онлайн кўрик танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter