«Йил танлови-2020» ғолибларининг тўлиқ рўйхати
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги анъанавий «Йил танлови»ни ўтказди.
Агентлик ўтган 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида анъанавий танловини эълон қилган эди.
Мазкур танлов ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти», «Энг намунали туман», «Йилнинг энг фаол матбуот котиби» каби йўналишлар бўйича сараланди. Шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ҳам ғолиблари ҳам эълон қилинди.
«Йил танлови-2020» ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг.
«2020 йилнинг энг намунали туман ва шаҳри»
I ўрин
Фарғона шаҳри
II ўрин
Учтепа тумани
III ўрин
Пайариқ тумани
«2020 йилнинг энг намунали вазирлиги»
I ўрин
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
II ўрин
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
II ўрин
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
III ўрин
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
«2020 йилнинг энг намунали ҳудуди»
I ўрин
Самарқанд вилояти
II ўрин
Сирдарё вилояти
III ўрин
Қашқадарё вилояти
«2020 йилнинг энг намунали давлат ташкилоти»
I ўрин
Давлат хизматлари агентлиги
II ўрин
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
II ўрин
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси
III ўрин
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги
«Йилнинг энг фаол матбуот котиби»
I ўрин
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев
II ўрин
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобулов
III ўрин
Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева
* * *
«2020 йилнинг энг фаол жамоат ташкилоти»
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
«Пандeмия даврида волонтёрлар фаолиятини самарали мувофиқлаштиргани учун»
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
«Йил янгилиги»
Прописка тизимининг ислоҳ этилиши
Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги
«2020 йилнинг энг яхши тарғибот тадбирлари ташкилотчиси»
«Ўзбеккино» миллий агентлиги
«2020 йилнинг энг етакчи партияси»
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
«2020 йилнинг энг ижтимоий фаол фуқароси»
Ақида Абидовна Махирова (Ақида хоним)
«Нефть ва газ соҳасида энг илғор корхона»
«Eriell Group» компанияси
2020 йилда «Хорижий нашрларда энг кўп чиқиш қилган ташкилот»
«Ўзгидролойиҳа» акциядорлик жамияти
«Ўзбeкистон миллий ахборот агeнтлигининг энг яқин ҳамкори»
«Ўзстандарт» агентлиги
«2020 йилда давлат дастурларида энг фаол иштирок этган банк»
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик-тижорат банки
«2020 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки»
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки
«2020 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими»
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки
«2020 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими»
«ЎзСаноатқурилиш банк»
«2020 йилда мижозларга энг сифатли хизмат кўрсатган хусусий банк»
«Трастбанк» хусусий тижорат банки
«Йил қаҳрамони»
Пандемия даврида ҳалок бўлган шифокорлар
«Йил одами — 2020» — Ўзбекистонда йил одами
Расул Кушербаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter