Йил бошидан бери содир бўлган ёнғинларда 46 киши вафот этди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Даврон Қамбаровга кўра, 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида республика ҳудудида жами 3294 та ёнғин қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 46 нафар инсон ҳалок бўлган ва 94 нафар киши тан жароҳати олди.
2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлар натижасида 6197 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфининг олди олинган.
Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 14 нафар инсон қутқарилган, 37 бош уй ҳайвони, 25 хил техника, 154 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 38 млрд.сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Жами содир бўлган ёнғинларнинг 80,8 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 4,8 фоизи транспорт воситаларида юзага келган.
Ёнғинларнинг 35,5 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 23,3 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 22,8 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 7,2 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 3,7 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter